Asosiy ma`lumot
Хусусий секторнинг ривожланиши барқарор иқтисодий тараққиёт, аҳоли турмуш даражасининг ошиши ва мамлакат рақобатбардошлиги ошишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Хусусий сектор муҳим товар ва хизматларни етказиб бериш, иш ўринларини яратиш, солиқлар тушумини таъминлаш, инфратузилмани шакллантириш ва уни қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП) ва унинг ҳар бир ҳудуддаги бўлинмалари бизнесни қўллаб- қувватловчи йирик институтларидан бири ҳисобланади. Тегишли қонунга мувофиқ, палатанинг хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва бизнес учун қулай муҳит яратишга ёрдам бериши белгиланган.
“Ўзбекистон Бизнес Форуми – II фаза” лойиҳаси ССП билан ҳамкорликда хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги вазифаларни амалша ошириши кўзда тутилган: (i) ССП марказий кенгашининг қонунчиликни таҳлил қилиш ва мониторингини амалга ошириш соҳасидаги салоҳиятини кучайтириш; (ii) давлат-хусусий сектор шерикчилиги (ДХШ) механизмини жорий этиш, мазкур механизм бўйича омманинг хабардорлигини ошириш, танлаб олинган тармоқларнинг ДХШ механизмини жорий этишга тайёргарлигини баҳолаш, тегишли қонунчиликни такомиллаштириш, ҳамда ДХШ механизмини ривожлантиришга стратегик ёндашувини ривожлантиришга кўмаклашиш; (iii) ҳудудларда тадбиркорларга маълумот ва маслаҳат хизматларини беришга оид ССПнинг салоҳиятини кучайтириш мақсадида туманларда Бизнесга кўмаклашиш марказларини (БКМ) ташкил этиш. Бу марказлар кенг доирадаги мижозлар учун маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини кўрсатади ва маҳаллий тадбиркорларни ССПга аъзоликка жалб этади; (iv) ССПнинг қамраб олувчи бозорларни ривожлантиришга оид салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудларда кам таъминланган аҳолига қаратилган бизнес лойиҳаларни аниқлаш ва амалга оширишга кўмаклашиш.
Maqsadlar
1) ССП марказий кенгашининг қонунчилик таҳлили ва мониторинги соҳасидаги салоҳиятини қўллаб-қувватлаш;
2) ССПнинг қулай муҳит яратиш ва давлат-хусусий сектор шерикчилиги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга оид салоҳиятини мустаҳкамлаш;
3) ССПнинг ҳудудларда тадбиркорларга маълумот ва маслаҳат хизматлари билан таъминлаш салоҳиятини Бизнесга кўмаклашиш марказларини ташкил этиш орқали мустаҳкамлаш;
4) Қамраб олувчи бозорни ҳудудларда кам таъминланган бизнес имкониятларни аниқлаш ва самарали қўллаб-қувватлаш орқали ривожлантиришга кўмаклашиш.
Kutilayotgan natija
• Бизнесни қўллаб-қувватлашга оид қонунчиликни таҳлил қилиш ва мониторинги марказини яратиш ва унинг фаолиятини ривошлантиришга кўмаклашиш;
• ССПга меъёрий таҳлил учун методология ишлаб чиқиш ва уни хусусий сектор ривожланишига таъсирини ўрганишга кўмаклашиш, айрим меъёрий актларни таҳлил ва мониторингини амалга ошириш;
• Тадбиркорлик соҳасидаги меъёрий ўзгаришларни таҳлил ва мониторинг қилишда хусусий сектор вакилларини иштирокини таъминлаш;
• Тадбиркорлик соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштиришда тегишли давлат ташкилотларига кўмаклашиш;
• Танлаб олинган тармоқларда ДХШ механизмини жорий этишга тайёргарлик даражасини баҳолашга, лойиҳаларини амалга ошириш учун меъёрий ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқишга кўмаклашиш;
• Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларини тадбиқ этиш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш мақсадида манфаатдор кўп томонлама мулоқот платформасини яратиш;
• Давлат ва хусусий сектор вакилларининг ДХШ тамойиллари, ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, баҳолаш ва амалга оширишга оид билимларини ошириш, семинар ва танишув ташрифларини ташкил этиш;
• Давлат органлари ва хусусий сектор вакилларига пилот ДХШ лойҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда техникавий ва эксперт кўмагини кўрсатиш;
• ССПга 14та Бизнесга кўмаклашиш марказларини яратиш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга оид маълумотлар базасини яратиш;
• Танланган Бизнесга кўмаклашиш марказларининг ходимларини малакасини амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва махсус ўқув курслари, семинар ва танишув ташрифларини ташкил этиш орқали ошириш;
• Бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан хусусий бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш қамрови ва сифатини яхшилаш; хусусий секторнинг ривожланганлик даражаси, ҳудудий ихтисослашуви, ижтимоий ва бошқа кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда янги хизмат турларини жорий этиш;
• Тадбиркорларга хизматларни кўрсатиш (шартномалар муҳокамаси, ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, низоларни ҳал этишда ёрдамлашиш) ва уларни ҳуқуқий хабардорлигини оширишда Бизнесга кўмаклашиш марказларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш;
• Ўсиб бораётган қамраб олувчи бозор тушунчаси тўғрисида ҳудудларда тақдимот ва семинарлар ўтказиш; ССП ва бошқа каналлар орқали қамраб олувчи бозорларга оид маълумотларни тарқатиш орқали аҳоли хабардорлигини ошириш ва мазкур масалага манфаатдор томонларнинг эътиборини қаратиш;
• Кам таъминланган аҳоли манфаатларига қаратилган муайян бизнес лойиҳаларни аниқлаш, ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш; лойиҳани мувафаққиятли тадбиқ этиш мақсадида етакчи компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш; ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар базасини яратиш ва доимий янгилаб туриш; ҳудудлардаги ишчи кучларидан фойдаланган ҳолда янги даромад манбаларини яратиш, кам таъминланган аҳоли қатламларини арзон товар ва хизматлар билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш. Ушбу лойиҳаларни аниқлашда ва амалга оширишда ССП ҳудудий бўлинмалари ва Бизнесга кўмаклашиш марказларининг имкониятларидан фойдаланилади;
• Молиялаштириш ёки инвесторларни жалб этиш мақсадида бизнес режаларни тайёрлаш учун қамраб олувчи бизнес лойиҳалар устида тадқиқотлар ўтказиш. Бу ташаббусдан асосий мақсад танланган лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб кетишини таъминлашдан иборат; мувафаққиятли тадбиқ этилган қамраб олувчи бизнес лойиҳалар тўғрисида хисобот тайёрлаш ва тақдимот ўтказиш;
• Ўзбекистонда қамраб олувчи бозорларни ривожлантиришни йўлга қўйишда ССП ва Бизнесга кўмаклашиш марказларининг салоҳиятини ошириш ва уларнинг аъзоларига қамраб олувчи бизнес моделларини ривожлантиришда ўз хизматларини таклиф этиш.
Ko`chirish uchun xujjatlar